Имтиҳон қачон ва қай тартибда ўтказилади?

Жавоб: Дастлаб, талабгорлар Кейс-чемпионатда қанташиш учун рўйхатдан ўтадилар. Кейинги жараёнлар қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1. Сайтдаги анкетани тўлдириш;
2. Ижтимоий тармоқда жамоани қуриш;
3. 7 кун муддатда кейслар бўйича ечим ишлаб чиқиш ва видео тақдимот тайёрлаш;
4. Жавобларни мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш;
5. Кейс чемпионати босқичда ғолиб жамоаларни танлаш;
6. Чемпионат ғолиблари Академияга кириш учун керакли параметрларни кўрсатган ҳолда номзод анкетасини тўлдириш;
7. Ғолиб жамоа аъзоларининг маҳорат ва қобилиятини синовдан ўтказиш бўйича индивидуал тест (инглиз ва рус тилларидан бирида;
8. Буюртмачилар билан якуний суҳбат (иш таклифи, грант, стипендия ёки таълим кредити);
9. Танловнинг якуний қарори;
10. Тақдирлаш маросими.

Жавоб: йўқ, бу танлов босқичларининг биринчи саралаш босқичидир. Бунда ғолиб жамоа кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритади.

Жавоб: ҳа, талабгор бир вақтнинг ўзида бир нечта мутахассисликларга ҳужжат топшириши мумкин.

Жавоб: танлов босқичларидан муваффақиятли ўтган талабгор Академия ректори буйруғига асосан талабаликка қабул қилинади ва ўқишни шу йилнинг сентябрь ойидан бошлайди.